Назарбаевнинг қизи Қозоғистон сенатининг раиси этиб қайта сайланди

Дарига Назарбаева 2019 йил мартидан буён мамлакат парламентининг юқори палатасини бошқариб келади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев Дарига Назарбаевани яна парламентнинг юқори палатаси раиси лавозимига сайлашни таклиф қилди. Депутатлар президентнинг таклифини якдиллик билан маъқулладилар. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Дарига Назарбоева: Партиялар илгари суриладиган номзодлар тўғрисида қарор қабул қилади

“Дарига Нурсултановна Назарбаевани Қозоғистон Республикаси парламенти сенатининг раиси этиб сайлашингизни сўрайман”, - дейилган президент тақдимномасида.

Эслатиб ўтамиз, Дарига Назарбаева Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбаев истеъфога чиққандан сўнг мамлакат сенати раиси этиб сайланган эди. Ушбу лавозимда фаолият юритган Касим-Жомарт Токаев эса вақтичалик президент вазифасини ижро этишга киришган эди.