Дарига Назарбоева: Партиялар илгари суриладиган номзодлар тўғрисида қарор қабул қилади

© Sputnik / Медиабанкка ўтишЦеремония передачи полномочий президента Казахстана К. Токаеву
Церемония передачи полномочий президента Казахстана К. Токаеву - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дарига Назарбоева президент сайловларида ўз номзодини қўймаслиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Қозоғистон Парламенти Сенатининг спикери, мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дарига Назарбоева президент сайловларида ўз номзодини қўймаслиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Бу ҳақда РИА Новости Zakon.kz порталига таяниб хабар қилди.

Внеочередные президентские выборы в Республике Казахстан - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоевнинг қизи Қозоғистон президенти сайловига ўз номзодини қўядими?

“Конституция ва қонунларга мувофиқ мамлакатнинг исталган фуқароси ўз номзодини қўйиши мумкин. Сиёсий партиялар илгари суриладиган номзодлар тўғрисида қарор қабул қилади”, - дея маълум қилган Дарига Назарбоева.

Хабарда қайд этилишича, Дарига Назарбоева сайловлар натижаси Қозоғистон халқига боғлиқ бўлиб, ҳаммаси қонун доирасида бўлиши кераклигини қўшимча қилган. Бироқ, Назарбоева партия унга сайловларда ўз номзодини илгари суриш бўйича таклиф билан чиқса, уни қабул қилиши ёки рад этиши масаласига ойдинлик киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВларда Назарбоеванинг ёрдамчиси Сауле Мустафаева Дарига Назарбоева Қозоғистон президенти сайловларига ўз номзодини қўйишни режалаштирмаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Дарига Назарбаева Қозоғистон Сенати раиси этиб сайланди

Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев қозоғистонликларга мурожаат қилиб, жорий йилнинг 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтиши тўғрисида қарор қабул қилгани маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0