ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев Дарига Назарбаевани яна парламентнинг юқори палатаси раиси лавозимига сайлашни таклиф қилди. Депутатлар президентнинг таклифини якдиллик билан маъқулладилар. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.
“Дарига Нурсултановна Назарбаевани Қозоғистон Республикаси парламенти сенатининг раиси этиб сайлашингизни сўрайман”, - дейилган президент тақдимномасида.
Эслатиб ўтамиз, Дарига Назарбаева Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбаев истеъфога чиққандан сўнг мамлакат сенати раиси этиб сайланган эди. Ушбу лавозимда фаолият юритган Касим-Жомарт Токаев эса вақтичалик президент вазифасини ижро этишга киришган эди.