ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси ва “Московская Биржа” ОАЖ ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.
Меморандум “Московская Биржа” ОАЖ бошқаруви аъзоси – пул ва муддатли бозорлар бўйича бошқарувчиси Игорь Марич ташриф давомида имзоланган.
Меморандум биржа савдосини ривожлантириш соҳасида тажриба алмашишни назарда тутади ва Россия ва Ўзбекистон инвесторларининг икки мамлакат валюта бозорларига киришини енгиллаштиришга қаратилган ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.