Тошкент ва Москва валюта биржалари ҳамкорликни йўлга қўяди

© Центробанк УзбекистанаУзбекская валютная биржа будет сотрудничать с коллегами из Москвы
Узбекская валютная биржа будет сотрудничать с коллегами из Москвы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Имзоланган меморандум Россия ва Ўзбекистон инвесторларининг икки мамлакат валюта бозорларига киришини енгиллаштиришга қаратилган ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси ва  “Московская Биржа” ОАЖ ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.

График состояния финансового рынка - Sputnik Ўзбекистон
Валюта биржасида бир ой ичида илк бор доллар курси пасайиши қайд этилди

Меморандум “Московская Биржа” ОАЖ бошқаруви аъзоси – пул ва муддатли бозорлар бўйича бошқарувчиси Игорь Марич ташриф давомида имзоланган.

Меморандум биржа савдосини ривожлантириш соҳасида тажриба алмашишни назарда тутади ва Россия ва Ўзбекистон инвесторларининг икки мамлакат валюта бозорларига киришини енгиллаштиришга қаратилган ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Янгиликлар лентаси
0