ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Июль ойидан буён тинимсиз пасайиб келаётган Ўзбекистон сўми илк бор пасайишни тўхтатиб бироз ўсиши кузатилди.
21 август куни миллий валюта АҚШ долларга нисбатан 5 сўмга кўтарилди. Бу ҳақида Республика валюта биржаси маълумотларида қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Марказий банки 20 августдан бошлаб Республикада нақд валюта айирбошлашни ва валюта курсларини белгилашни эркинлаштирган эди. Шундан сўнг доллар ва евро нархлари 300 сўмдан ортиқ ўсиши кузатилган эди. Бугун бўлса айрим тижорат банкларида доллар курси биро тушиши кузатилмоқда.