ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. ОАВлар СССР собиқ президенти Михаил Горбачёвнинг "ўта оғир" ҳолати ҳақида ёзмоқда, деб хабар берди РИА Новости.
Бу ҳақда сал олдин журналист Алексей Венедиктов "Гордон" кўрсатувида маълум қилган эди.
"Мияси яхши ишлаяпти, ҳаракатланиши оғир, жуда кўп касалликлар йиғилиб қолган — ахир у 88 ёшда. Сўнгги икки йилда - аҳволи жуда оғир: мана олти ойдирки у касалхонада яшамоқда", - деб айтган Венедиктов.
Шунингдек, Горбачёв вақти-вақти билан унга ресторанда учрашишни таклиф қилишини, журналист бу таклифга рад жавобини беролмаслиги ҳам маълум бўлган.
"Шифокоримиз тавсиясига кўра пиво ичамиз, Михаил Сергеевич ҳам ҳозир пиво ичади. Илгарилари ароқ ичардик", — деб таъкидлаган Венедиктов.
Бундан ташқари, журналистнинг айтишича, Горбачёв планшет ва смартфон ёрдамида янгиликларни кузатиб борар экан. Собиқ президентга "Ченобыль" сериали ҳақида ҳам маълумот етиб борган, аммо у "оғирлиги" учун сериални томоша қилмаган.