Михаил Горбачёвнинг ҳолати оғир деб баҳоланмоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишБывший президент СССР Михаил Горбачев
Бывший президент СССР Михаил Горбачев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Журналист Алексей Венедиктовнинг сўзларига кўра, Горбачёв олти ойдирки касалхонада "яшаб келмоқда".

ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. ОАВлар СССР собиқ президенти Михаил Горбачёвнинг "ўта оғир" ҳолати ҳақида ёзмоқда, деб хабар берди РИА Новости.

Росси президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Горбачёв Путиннинг ижобий томонларини санаб ўтди

Бу ҳақда сал олдин журналист Алексей Венедиктов "Гордон" кўрсатувида маълум қилган эди.

"Мияси яхши ишлаяпти, ҳаракатланиши оғир, жуда кўп касалликлар йиғилиб қолган — ахир у 88 ёшда. Сўнгги икки йилда - аҳволи жуда оғир: мана олти ойдирки у касалхонада яшамоқда", - деб айтган Венедиктов.

Шунингдек, Горбачёв вақти-вақти билан унга ресторанда учрашишни таклиф қилишини, журналист бу таклифга рад жавобини беролмаслиги ҳам маълум бўлган.

"Шифокоримиз тавсиясига кўра пиво ичамиз, Михаил Сергеевич ҳам ҳозир пиво ичади. Илгарилари ароқ ичардик", — деб таъкидлаган Венедиктов.

Бундан ташқари, журналистнинг айтишича, Горбачёв планшет ва смартфон ёрдамида янгиликларни кузатиб борар экан. Собиқ президентга "Ченобыль" сериали ҳақида ҳам маълумот етиб борган, аммо у "оғирлиги" учун сериални томоша қилмаган.

Янгиликлар лентаси
0