Горбачёв Путиннинг ижобий томонларини санаб ўтди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишРосси президенти Владимир Путин
Росси президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Собиқ Иттифоқнинг собиқ президенти Михаил Горбачёв Россияда бўлиб ўтадиган сайловлар ҳақида тўхталар экан, ҳозирги президентнинг "плюс" томонлари кўплигини таъкидлади ва конституциявий муддатларга амал қилиш кераклигини қўшимча қилди

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Михаил Горбачев Путиннинг президент сифатида ижобий томонларини санаб ўтди, деб хабар қилди РИА Новости.

СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбачев - Sputnik Ўзбекистон
Михаил Горбачёв Путин ҳақида очерк ёзди
Собиқ Иттифоқнинг собиқ президенти Михаил Горбачёв Россияда бўлиб ўтадиган сайловлар ҳақида тўхталар экан, ҳозирги президентнинг "плюс" томонлари кўплигини таъкидлаган ҳамда конституциявий муддатларга амал қилиш кераклигини қўшимча қилган.

"Олдинда сайловлар кутяпти, ҳозир бу ўта долзарб мавзу. Президент масаласи ҳал бўлмоқда… Фикрим шундайки, ҳозирги президентнинг "плюс" томонлари жуда кўп. Мен камчиликлар борасида матбуотда ёки ўз чиқишларимда айтиб ўтишим мумкин эди, аммо ҳозирги позициям энг тўғри деб ўйлайман", — деган журналистларга Горбачёв.

Горбачёв, шунингдек "Россия қонунлари томонидан белгиланган тамойил — ҳар бир президент белгиланган муддатга амал қилиши керак", — деган фикрдалигини маълум қилган. "Ўрин алмашинуви раҳбарларни ҳаракатга ундайди", — деб қўшимча қилган сиёсатчи.

"Умуман олганда, биз жамиятимизни даволашни истар эканмиз, уни халқнинг давлат бошқарувида иштироки орқали даволашимиз даркор. Бу дегани, халқ ушбу демократик жараёнларни бошдан кечириши керак", — деб таъкидлаган сиёсатчи.

Прямая линия с президентом РФ В. Путиным - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Президент сайловида Путинга аёл киши рақиб бўлиши мумкин
Горбачев демократик тамойилларнинг давлат бошқаруви ва халқаро сиёсатдаги аҳамиятини шундай изоҳлаган: "Агар халқ иштирок этса, хатолар кам бўлади".

Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида Путин 2018 йилда президент лавозимига ўз номзодини илгари суриши борасида берилган саволга "ўйлаб кўраман" деб жавоб берган эди.

Шу пайтгача ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский, "Яблоко" партиясидан Григорий Явлинскийлар ўз номзодларини сайловларда илгари суришларини маълум қилишган.

"Справеливая Россия" ва КПРФ партиялари эса бу масалани ўз қурултойларида ҳал этишларини хабар қилганлар.

Янгиликлар лентаси
0