Пискентда отасининг умрига зомин бўлган ўғил қўлга олинди

27 ёшли фуқаро ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган отасини калтаклаб жароҳат етказган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Тошкент вилоятининг Пискент туманида отасинг умрига зомин бўлган ўғил қўлга олинди.

Рафиқасини гўзаллик салонида пичоқлаган фуқаро қўлга олинди

ИИВ хабарига кўра. 5 август куни Пискент туманида яшовчи 27 ёшли О.А. уйида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган 57 ёшли отаси Ў.А.ни танасининг турли жойларига қўллари билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Ў.А. воқеа жойида вафот этган. Жиноятчи ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.