ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. Сирдарёда рафиқасини гўзаллик салонида пичоқлаган фуқаро қўлга олинди.
ИИВ хабарига кўра, Янгиер шаҳрида яшовчи 30 ёшли фуқаро оилавий жанжал оқибатида 26 ёшли рафиқаси Л.З.га “Shedevr” гўзаллик салонида пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада жабрланувчи касалхонага ётқизилган, жиноятчи эса қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.