ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Тошкент вилоятининг Пискент туманида отасинг умрига зомин бўлган ўғил қўлга олинди.
ИИВ хабарига кўра. 5 август куни Пискент туманида яшовчи 27 ёшли О.А. уйида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган 57 ёшли отаси Ў.А.ни танасининг турли жойларига қўллари билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Ў.А. воқеа жойида вафот этган. Жиноятчи ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.