Қўқонда давлат-хусусий шерикчилик асосида университет очилади

“Университетда ўқитиш Ўзбекистон Республикасида амалдаги мавжуд таълим шакллари ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади”, - дейилган ҳужжатда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Қўқон университетини ташкил этиш тўғрисида ҳукумат қарори умумий муҳокамага қўйилди.

Тошкентда яна бир хорижий университет ташкил этилади

“Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Da Vinci” МЧЖнинг  Қўқон шаҳрида давлат-хусусий шерикчилиги асосида нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи Қўқон университетини  ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин”, - дейилган лойиҳада.

Университет фаолиятининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари:

Университетда Ўзбекистон олий таълим дастурлари билан бирга дунёнинг нуфузли хорижий олий таълим муассасаларининг олий таълим дастурларини жорий этиш;

республика иқтисодиёти реал секторлари тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш;

хорижнинг илғор олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик асосида тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш;

ўқув режаларига замонавий фанларни киритиб бориш, инновацион ҳамда илм-фанга асосланган технологияларни татбиқ қилиш;

таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, илм-фан ва техниканинг янги ютуқларини жорий этиш;

Миллий университет ҳудудида ободонлаштириш бошланди

таълим жараёнига хорижий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, олим ва мутахассисларини кенг жалб этиш;

профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан уларнинг малакавий амалиётини етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этиш;

университетни замонавий лабораториялар, замонавий ўқув ва илмий адабиётлар ва ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш.

Лойиҳада қайд этилишича, 2023 йил 1 январга қадар университет барча турдаги солиқларни тўлашдан; университетга жалб этиладиган хорижий профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар ягона ижтимоий тўловни ва жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқни тўлашдан; олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, компьютер техникаси, электрон доскалар, проекторлар, мультимедиа маҳсулотлари, адабиётлар, қурилиш материаллари ва инвентарь божхона тўловларидан озод қилинади.