Тошкентда яна бир хорижий университет ташкил этилади

© Sputnik / Александр КряжевСтуденты в аудитории
Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 19 апр – Sputnik. “Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Государственный визит Президента Республики Корея Мун Чжэ Ина в Узбекистан  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида имзоланган ҳужжатлар рўйхати

Лойиҳада таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Аджу университети (Корея Республикаси) ўртасида Аджу университети таълим дастурларини жорий қилиш тўғрисида Келишув лойиҳаси ишлаб чиқилган.

“Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этишда Аджу университети (Корея Республикаси)га дастлабки консультация ишларини бажариши учун тўловни амалга ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига 2,1 млн. АҚШ доллари эквиваленти миқдорида конвертация харажатларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банк курси бўйича маблағ ажратсин”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Шунингдек, Аджу Университетига ўтказиб бериладиган 2,1 млн. АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағ солиққа тортиш объекти эмаслиги белгилаб қўйилиши қайд этилган.

Аджу университети Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида жойланган. Университет 1973 йилда ташкил этилган. Ушбу олийгоҳ техника, тиббиёт ва ахборот технологиялари соҳаларига ихтисослашган. Университетда хорижий тингловчилар учун шифохона фаолият кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0