ТОШКЕНТ, 19 апр – Sputnik. Ўзбекистон ва Жанубий Корея музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ўтказилди.
Ўзаро ҳамкорликка доир ҳужжатлар имзолаш маросимида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида эркин савдо битими тузишни ўрганиш бўйича қўшма тадқиқот қилиш тўғрисида англашув меморандуми;
- Мудофаа технологияларни хавфсизлигини таъминлаш юзасидан маслаҳатлашув тўғрисида англашув меморандуми;
- Соғлиқни сақлаш соҳасида Ўзбекистон-Корея ҳамкорлик марказини ташкил этиш ва фаолиятини кўрсатиш тўғрисида англашув меморандуми;
- Фазони тадқиқ этиш ва ундан тинчлик мақсадларда фойдаланиш юзасидан ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми;
- Фан ва технология соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
- Икки ёқлама солиқ солиниши олдини олиш ва даромад ва сармоя солиқларни тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида қўшимча конвенцияга протокол;
- Ўзбекистон ҳукумати билан Корея Республикаси ҳукумати ўртасида инвестицияларни раҳбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида битим;
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республика президент Мун Чжэ Ин томонидан Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республика ўртасида алоҳида стратегик шериклик тўғрисида қўшма декларация имзоланди.
Бундан ташқари, мазкур ташриф доирасида мактабгача таълим, меҳнат ва бандлик, адлия, қишлоқ хўжалиги, капитал бозорни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес, ўсимликлар карантини соҳаларида, шунингдек, икки мамлакат савдо ва саноат палаталари қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.