Кўксарой қароргоҳида Мун Чже Инни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин 18 апрель куни давлат ташрифи билан мамлакатга келди.

Кўксарой қароргоҳида Корея Республикаси президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин шоҳсупага кўтарилдилар. Ҳар икки давлат мадҳияси янгради.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентларининг Кўксаройдаги музокараларида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.  

Имзолаш учун салмоқли ҳужжатлар тўплами тайёрланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида алоҳида стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни қабул қилиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0