Михаил Горбачёв шифохонага тушди

Совет Иттифоқининг собиқ президенти Михаил Горбачёв шифохонада.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Совет Иттифоқининг собиқ президенти Михаил Горбачев шифохонада. Бу ҳақда у РИА Новостига маълум қилди.

Горбачев: АҚШ мутлақ устунликка эришиб барчага ўз ҳукмини ўтказмоқчи

Хабарда қайд этилишича, Горбачёв шифохонада ўз китоби устида иш олиб бормоқда.

“Мен шифохонадаман, анчадан буён”, - деган Горбачёв.

Шунингдек, у яқин кунларда китоби чоп этилишини қўшимча қилган.

Жорий йилнинг март ойида Совет Иттифоқининг собиқ президенти 88 ёшни қарши олди.