Горбачев: АҚШ мутлақ устунликка эришиб барчага ўз ҳукмини ўтказмоқчи

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишПрезентация книги М. Горбачева "Остаюсь оптимистом" в Московском Доме Книги
Презентация книги М. Горбачева Остаюсь оптимистом в Московском Доме Книги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Михаил Горбачев АҚШнинг яқин ва ўрта масофа ракеталари шартномасидан чиқиши ҳақидаги қарорига изоҳ берди.

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Совет Иттифоқининг собиқ президенти Михаил Горбачев АҚШнинг Яқин ва ўрта масофа ракеталари ҳақидаги шартномадан чиқиш ҳақидаги қарорини танқид қилди, деб ёзмоқда РИА Новости “Ведомости” газетасига асосан.

Эслатиб ўтамиз, ушбу шартнома Михаил Горбачев ва Рональд Рейган томонидан 1987 йилнинг декабрида имзоланган эди. Дональд Трамп 2 февралдан бошлаб АҚШ ушбу шартномадан чиқишини эълон қилди.

“АҚШнинг ушбу қадами ортида улар рўкач қилаётган сабаблар эмас, барча чекловлардан озод бўлиб, мутлақ ҳарбий устунликка эришиш ва дунёга ўз ҳукмини ўтказиш нияти ётади”, - деди Горбачев.

Собиқ СССР президенти фикрига кўра, АҚШнинг бундай интилиши, аслида, дунё хавфсизлигига путр етказиб,  ноаниқ сиёсий вазият ва мутлақ қарама-қарши натижага олиб келиши мумкин. Оқибатда барча мамлакатлар, жумладан АҚШ ҳам зарар кўради.

Ундан ташқари, АҚШ ичида бугунги кунда мавжуд бўлган партиялараро низолар, Москва билан барча соҳаларда, жумладан ядровий қурол соҳасида ҳам мулоқотни тўхтатишга олиб келмоқда. Горбачев АҚШни ички низоларни енгиб ўтиш ва Москва билан диалогни давом эттиришга чақирди.

Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг Яқин ва ўрта масофа ракеталари ҳақидаги шартномадан чиқиши ҳақидаги қарорига жавобан Москва янги қурол-яроғ пойгасига киришмасдан АҚШнинг  ҳатти-ҳаракатларига мос равишда жавоб қайтаришга ваъда берди.

© WikipediaГорбачев ва Рейган яқин ва ўрта масофа ракеталари ҳақидаги шартномани имзолашмоқда. Вашингтон, 1987 йил.
Горбачев: АҚШ мутлақ устунликка эришиб барчага ўз ҳукмини ўтказмоқчи - Sputnik Ўзбекистон
Горбачев ва Рейган яқин ва ўрта масофа ракеталари ҳақидаги шартномани имзолашмоқда. Вашингтон, 1987 йил.
Янгиликлар лентаси
0