ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Совет Иттифоқининг собиқ президенти Михаил Горбачев шифохонада. Бу ҳақда у РИА Новостига маълум қилди.
Хабарда қайд этилишича, Горбачёв шифохонада ўз китоби устида иш олиб бормоқда.
“Мен шифохонадаман, анчадан буён”, - деган Горбачёв.
Шунингдек, у яқин кунларда китоби чоп этилишини қўшимча қилган.
Жорий йилнинг март ойида Совет Иттифоқининг собиқ президенти 88 ёшни қарши олди.