ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Бишкекда номаълум шахслар Эски майдонда ўқилган Ҳайит намозига травматик тўппонча олиб ўтишга уринди.
Sputnik Қирғизистоннинг хабар қилишича, бир неча киши ўткир-санчилувчи предмет ва травматик тўппончаларни олиб ўтишга уринган. Бишкек шаҳар ИИББ хабарига кўра, икки киши қўлга олинган. Улар суриштирув ишларини ўтказиш учун Первомайский туман ИИБга олиб борилган.
Қайд этилишича, Бишкекдаги Ҳайит намозида 50 мингдан ортиқ фуқаро иштирок этган. Жамоатчилик тартибини таъминлаш учун икки мингдан зиёд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари жалб қилинган.