Бишкекда номаълум шахслар Ҳайит намозига тўппонча ва пичоқлар олиб ўтишга уринди

Oбуна бўлиш
Бир неча киши ўткир-санчилувчи предмет ва травматик тўппончаларни Бишкекдаги Эски майдонга олиб ўтишга уринган.

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Бишкекда номаълум шахслар Эски майдонда ўқилган Ҳайит намозига травматик тўппонча олиб ўтишга уринди.

Пистолет марки UZI. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ўқувчи мактабга ўзи билан бирга пневматик пистолет олиб келди

Sputnik Қирғизистоннинг хабар қилишича, бир неча киши ўткир-санчилувчи предмет ва травматик тўппончаларни олиб ўтишга уринган. Бишкек шаҳар ИИББ хабарига кўра, икки киши қўлга олинган. Улар суриштирув ишларини ўтказиш учун Первомайский туман ИИБга олиб борилган.

Қайд этилишича, Бишкекдаги Ҳайит намозида 50 мингдан ортиқ фуқаро иштирок этган. Жамоатчилик тартибини таъминлаш учун икки мингдан зиёд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари жалб қилинган.

Янгиликлар лентаси
0