“Ёш ёнғин ўчирувчи” мусобақаси ғолиблари аниқланди

“Ёш ёнғин ўчирувчи” ва “Ўзбекистон Республикаси IХ-чемпионати” мусобақаларининг ғолиблари аниқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 июн – Sputnik. Мусобақанинг ҳар бир турини кузатиб, баҳолаб келаётган ҳакам ва мураббийлар томонидан энг яхши натижа кўрсатган ғолиб терма жамоалар аниқланди.

Жорий йилнинг 31 май куни мусобақа шартларига кўра иштирокчилар ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасига кўтарилиш тури бўйича ўзаро беллашдилар. Шу куни дастур асосида тадбирнинг тантанали очилиш маросими ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, Жисмоний тарбия ва спорт, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари ҳамда Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг раҳбарияти, вилоят ҳокимлиги, бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

“Ёш ёнғин ўчирувчи” мусобақаси ғолиблари аниқланди

Мусобақаларнинг очилиш маросимида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги куч ва воситаларининг кўргазмали чиқишлари ҳамда таниқли хонандалар иштирокида концерт дастури ташкил этилди.

Кўргазмали чиқиш ва концерт дастуридан сўнг, мусобақанинг 4х100 метрли ёнғин ўчирувчилар эстафетаси тури ўтказилди.

1 июнь куни эса мусобақанинг 100  метрга тўсиқлар оша югуриш тури бўлиб ўтди ва назарий шартларга кўра, мусобақа иштирокчиларининг ёнғин хавфсизлиги бўйича билим савиялари тест синовлари орқали аниқланди.

Мусобақанинг ҳар бир турини кузатиб, баҳолаб келаётган ҳакам ва мураббийлар томонидан энг яхши натижа кўрсатган ғолиб терма жамоалар аниқланди. Жумладан,

Бекободда аянчли ҳодиса: ёнғин оқибатида уч киши қурбон бўлди

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Ёш ёнғин ўчирувчи» мусобақаси бўйича:

“Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 3-қаватига кўтарилиш” тури бўйича Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўринни (36.57 сония билан), Тошкент вилояти терма жамоаси 2-ўринни (37.28 сония билан) ҳамда Қашқадарё вилояти терма жамоаси 3-ўринни (37.93 сония билан) эгалладилар.

“Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси” тури бўйича бўйича Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўринни (62.31 сония билан), Андижон вилояти терма жамоаси 2-ўринни (64.06 сония билан) ҳамда Хоразм вилояти терма жамоаси 3-ўринни (66.87 сония билан) қўлга киритдилар.

“Ёш ёнғин ўчирувчи” мусобақаси ғолиблари аниқланди

“100 метрга тўсиқлар оша югуриш” тури бўйича Андижон вилояти терма жамоаси 1-ўринни (54.30 сония билан), Наманган вилояти терма жамоаси 2-ўринни (55.54 сония билан) ҳамда Жиззах вилояти терма жамоаси 3-ўринни (56.24 сония билан) эгалладилар.

Назарий шартларга кўра, “Ёнғин хавфсизлиги соҳасига оид тест синовлари” тури бўйича 22 балли тизимда Бухоро вилояти терма жамоаси 1-ўринни (22 балл), Сирдарё вилояти терма жамоаси 2-ўринни (21 балл) ҳамда Тошкент шаҳар терма жамоаси 3-ўринни (19 балл) қўлга киритдилар.

Якуний натижаларга кўра, ҳар бир жамоа иштирокчиларининг кўрсатган натижалари ва тест синовларидан тўплаган баллари умумлаштирилиб, барча турлар бўйича умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўринга, Андижон вилояти терма жамоаси 2-ўринга ҳамда Сирдарё вилояти терма жамоаси 3-ўринга сазовар бўлдилар.

Умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси чемпионати” мусобақаси бўйича:

Тошкентда “Газель” юк автомашинаси ёниб кетди

“Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 2-қаватига кўтарилиш” тури бўйича Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўринни (15.52 сония билан), Қашқадарё вилояти терма жамоаси 2-ўринни (15.80 сония билан) ҳамда Навоий вилояти терма жамоаси 3-ўринни (15.89 сония билан) эгалладилар.

“Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси” тури бўйича бўйича Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўринни (64.64 сония билан), Навоий вилояти терма жамоаси 2-ўринни (66.31 сония билан) ҳамда Сурхондарё вилояти терма жамоаси 3-ўринни (67.43 сония билан) қўлга киритдилар.

“100 метрга тўсиқлар оша югуриш” тури бўйича Навоий вилояти терма жамоаси 1-ўринни (35.94 сония билан), Бухоро вилояти терма жамоаси 2-ўринни (36.39 сония билан) ҳамда Андижон вилояти терма жамоаси 3-ўринни (37.69 сония билан) қўлга киритдилар.

Якуний натижаларга кўра, ҳар бир жамоа иштирокчиларининг кўрсатган натижалари бўйича тўплаган баллари умумлаштирилиб, барча турлар бўйича умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўринга, Навоий вилояти терма жамоаси 2-ўринга ҳамда Андижон вилояти терма жамоаси 3-ўринга сазовар бўлдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида икки қўшни хонадонларда ёнғин содир бўлди

Ҳудудлардан ташриф буюрган қизлар терма жамоалари ўртасида “Ёш ёнғин ўчирувчи” мусобақаси бўйича:

“Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 2-қаватига кўтарилиш” тури бўйича Тошкент вилояти терма жамоаси 1-ўринни (8.22 сония билан), Сирдарё вилояти терма жамоаси 2-ўринни (8.78 сония билан) ҳамда Андижон вилояти терма жамоаси 3-ўринни (9.03 сония билан) эгалладилар.

“Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси” тури бўйича бўйича Навоий вилояти терма жамоаси 1-ўринни (75.12 сония билан), Сирдарё вилояти терма жамоаси 2-ўринни (76.47 сония билан) ҳамда Сурхондарё вилояти терма жамоаси аъзоси 3-ўринни (77.43 сония билан) қўлга киритдилар.

“100 метрга тўсиқлар оша югуриш” тури бўйича Сирдарё вилояти терма жамоаси 1-ўринни (18.76 сония билан), Навоий вилояти терма жамоаси 2-ўринни (19.66 сония билан) ҳамда Андижон вилояти терма жамоаси 3-ўринни (19.92 сония билан) қўлга киритдилар.

Барча ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.