Тошкентда “Газель” юк автомашинаси ёниб кетди

Oбуна бўлиш
Ёнғин оқибатида автомашинасининг мотор, салон қисми ва юкхонасидаги маҳсулотлари қисман ёниб зарарланган.

ТОШКЕНТ, 30 май – Sputnik. Жорий йилнинг 30 май куни соат 11:52да Тошкент шаҳар ЁХБ куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Яшнобод тумани, Оҳангарон шоҳ кўчаси 11-уй олдида “Газель” русумли юк ташиш автомашинасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

ФВВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. 

Ёнғин оқибатида автомашинасининг мотор, салон қисми ва юкхонасидаги маҳсулотлари қисман ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. 

Янгиликлар лентаси
0