Хоразмда келин маст ҳолатда қайнотасининг умрига зомин бўлди

Йигирма етти ёшли келин маст ҳолда 50 ёшли қайнотасига пичоқ билан жароҳат етказган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Хоразмда келин маст ҳолатда қайнотасининг умрига зомин бўлди.

Хотин-қизлар қўмитаси эри аёвсиз калтаклаган келинчакни ўз ҳимоясига олди

ИИВ хабарига кўра, 2 июнь куни Боғот туманида яшовчи 27 ёшли келин маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган 50 ёшли қайнотасига пичоқ билан жароҳат етказган

Маълум қилинишича, натижада қайнота касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят содир этган келин қўлга олинган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Самарқандда 10 кунлик келинчак эри томонидан аёвсиз калтаклангани хабар қилинган эди.