Хотин-қизлар қўмитаси эри аёвсиз калтаклаган келинчакни ўз ҳимоясига олди

© Фото предоставлено потерпевшейЖенщина из Булунгура, пострадавшая от побоев супруга
Женщина из Булунгура, пострадавшая от побоев супруга - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълум бўлишича Умарованинг турмуш ўртоғи спиртли ичимликни ҳаддан зиёд истеъмол қилувчи фуқаролар рўйхатида турган

ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. Ўзга хонадонга келин бўлиб тушганининг 10 кунида маст эри томонидан аёвсиз калтакланган булунғурлик Зуҳра Умарова Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳимоясига олинди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавхар Алимовадан олинган маълумот асосида хабар бермоқда.

Женщина из Булунгура, пострадавшая от побоев мужа - Sputnik Ўзбекистон
"Мени ҳатто онам танимади": Булунғурда 10 кунлик келинчакни эри аёвсиз калтаклади

Айни вақтда аёл касалхонада даволанишни давом эттирмоқда, унинг ҳолати қониқарли, деб баҳоланган.

Жабрдийда томонидан жиноий иш қўзғатилишини сўраб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза берилган. Ҳозирда бу йўналишда иш олиб борилмоқда.

Хотин-қизлар қўмитаси экспертиза ўтказилишини талаб қилган.

Эслатиб ўтамиз, жабрдийданинг онасига илгарироқ Sputnik мухбири билан суҳбатда ички ишлар органи ходимлари "қизингизни ўз пулингизга даволатинг, у оиладан пул сўраб юрманг, бўлмағур оила" дея маслаҳат беришганини, шунингдек, "ўзингизга қимматга тушади" деган сўзлардан сўнг ўз жигарбандини ҳатто тиббий экспертизадан ҳам ўтказа олмаганини маълум қилган эди.

Зўравонлик қурбонлари бўлган аёллар учун ишонч телефони ишга туширилди >>>

Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси хабарига кўра, ташкилот оилавий-маиший можаролар сабабчиларига айланаётган, ҳаддан ташқари кўп спиртли ичимлик истеъмол қилувчи фуқаролар рўйхатини уларнинг даволаниш ишлари ташкиллаштирилиши учун соғлиқни сақлаш вазирлигига берган.

Зуҳра Умарованинг турмуш ўртоғи шу рўйхатда турган.

Sputnik мухбири билан суҳбатда, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова хотин-қизлар қўмитаси Умарованинг манфаатларини ҳимоя қилишини ва унинг муаммоларини бартараф этишда яқиндан кўмак беришини маълум қилди.

Алимованинг айтишича, айни вақтда маиший зўравонлик қурбони бўлган аёлга психологик ва руҳий кўмак кўрсатиш бўйича ишлар бошлаб юборилган.

Янгиликлар лентаси
0