ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Хоразмда келин маст ҳолатда қайнотасининг умрига зомин бўлди.
ИИВ хабарига кўра, 2 июнь куни Боғот туманида яшовчи 27 ёшли келин маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган 50 ёшли қайнотасига пичоқ билан жароҳат етказган
Маълум қилинишича, натижада қайнота касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят содир этган келин қўлга олинган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Самарқандда 10 кунлик келинчак эри томонидан аёвсиз калтаклангани хабар қилинган эди.