Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалига қабул 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди.

Тошкентда яна бир хорижий университет ташкил этилади

Филиалнинг асосий вазифаси Германия ва бошқа ривожланган давлатлар билан ҳамкорликда қуйидаги йўналишлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади:

- “Рақамли иқтисодиёт”;

- “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”;

- “Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти”;

- “Агробизнес ва маркетинг”;

- “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”.

Филиалга қабул 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.