ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди.
Филиалнинг асосий вазифаси Германия ва бошқа ривожланган давлатлар билан ҳамкорликда қуйидаги йўналишлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади:
- “Рақамли иқтисодиёт”;
- “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”;
- “Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти”;
- “Агробизнес ва маркетинг”;
- “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”.
Филиалга қабул 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.