“Ашан” Ўзбекистоннинг мева-сабзавот салоҳиятига баҳо беради

Ўзбекистонга энг йирик савдо тармоғининг Россия делегацияси ташриф буюради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Жорий йилнинг июнь ойи бошларида “Ашан Ритейл Россия” мамлакатнинг озиқ-овқат саноати салоҳиятини ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон элчихонаси хабар қилди.

Ташриф 2-июндан 6-июнга қадар давом этади. Учрашув ташкилотчилари Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компаниясидир.

Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперацияси ривожлантирилади

Россия делегацияси “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти, МЧЖ Agro Organic Product, Gold Dried Fruits Export ва Adis Textile билан музокаралар ўтказади. Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартнома имзолаш имконияти кўриб чиқилади.

Делегация Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган интенсив боғлар, бозорлар ва савдо марказларига ташриф буюради. Бундан ташқари, россиялик ишбилармонлар мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлар ва сақлаш инфратузилмаларининг ривожланиш даражасини баҳолаш истагидалар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1-майдан бошлаб “Ашан”нинг Россия савдо тармоғига синов тариқасида мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришни бошлади.

Бу ҳақда апрел ойи охирида “Ашан” раҳбарлари ва қатор маҳаллий корхона делегациялари ўртасида келишувга эришилган эди.