Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперацияси ривожлантирилади

© jahonnewsМеждунродная ярмарка овощей и фруктов в Ташкенте
Междунродная ярмарка овощей и фруктов в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ер майдонлари оптималлаштирилиши ва олиб қўйилиши мумкин эмас. Ер кодексида назарда тутилган ҳолатлар бўйича аъзоларнинг ерини олиб қўйиш фақат суд қарори асосида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. 2019 йил 14 март куни “Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Қарорга мувофиқ:

- ихтиёрий ва пай асосида иштирок этиш тамойилларида мустақил ва ўзаро боғлиқ қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг кооперацион бирлашиш институти яратилади;

Фрукты на рынке - Sputnik Ўзбекистон
Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорти юзасидан қўйилган чеклов бекор қилинди

- 2019-2020 йилларда тажриба-синов тариқасида мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш бўйича биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун Ғаллаорол, Зомин, Булунғур, Ургут, Олтиариқ, Қува, Қибрай ва Паркент туманларида қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ташкил этилади;

- 2020 йил 1 декабрга қадар тажриба-синов якунларига кўра қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг кооперацион бирлашиш институтини бошқа ҳудудларда оммалаштириш бўйича таклиф киритилади.

Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларига фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари шунингдек мева-сабзавотлик соҳасида фаолият юритадиган жисмоний ва юридик шахслар ихтиёрий равишда аъзолик бадаллари киритиш йўли билан (пай) аъзо бўлиши мумкин.

Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ваколатлари аъзолар томонидан бевосита бериладиган ваколатлар таъсис ҳужжатларида белгиланади.

Бунда қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари бошқа масалалар бўйича ўз хўжалик фаолиятини юритишда иқтисодий мустақиллик ва ҳуқуқий мақомини сақлаб қолади, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ва аъзолар ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида қурилади.

Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ер майдонлари оптималлаштирилиши ва олиб қўйилиши мумкин эмас. Ер кодексида назарда тутилган ҳолатлар бўйича аъзоларнинг ерини олиб қўйиш фақат суд қарори асосида амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва уларни алмаштириш тўғрисидаги қарорларни мустақил равишда қабул қилади.

Янгиликлар лентаси
0