ЙПХ ходимлари транспорт воситаларини қайси асосларга кўра тўхтатишлари мумкин?

Адлия вазирлиги транспорт воситалари қайси асосларга кўра йўл-патрул ходими томонидан тўхтатилиши мумкинлигига оид эслатма билан чиқди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги транспорт воситалари қайси асосларга кўра йўл-патрул ходими томонидан тўхтатилиши мумкинлигига оид эслатма билан чиқди.

Кундузи чироқларни ёқиб юриш эвазига ЙТҲлар 25%га камайди – ИИББ

Транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:

- йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда;

- транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;

- йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда;

Автомобиллар ёнишига фаралар айбдорми: ИИББ бу масалага изоҳ берди

- ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида;

- транспорт воситасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш зарурати юзага келганда;

- махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;

- транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек, транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун.

ЙПХ ходими томонидан бошқа асосларга кўра транспорт воситаларининг тўхтатилиши тақиқланади.