Ўзбекистон ОДКБга қайтадими – ҳарбий эксперт фикри

Ҳарбий шарҳловчининг фикрига кўра, Ўзбекистон доимий ва конструктив равишда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (ОДКБ) аъзо мамлакатлари билан ҳамкорлик қилади, объектив интеграция доирасида ушбу ташкилот аъзолигига қайтишга манфаатдор бўлиши мумкин.
Sputnik

Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаевнинг яқиндаги Ўзбекистонга ташрифи, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувлар икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорликнинг ривожланишига янги туртки берди. Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ва аэродром-техник таъминоти масалалари бўйича битимни имзолашди. Бу ҳарбий ҳамкорликни ривожлантиришнинг навбатдаги босқичидир, келгусида стратегик шерикликни янада мустаҳкамланади.

Мудофаа вазирлиги аёлларни ҳарбий хизматга таклиф қилади

Ҳаво ҳужумига қарши соҳасидаги янги ҳужжатлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳаво чегараларини ҳимоя қилиш воситалари ва навбатчилик кучлари ўзаро ҳамкорлигини тартибга солади ва таҳдидларга ўз вақтида жавоб қайтариш имконини беради.

Ҳарбий аэродромлардан биргаликда фойдаланиш ҳақида битим икки давлат ҳарбий авиациясига ўзбек-қозоқ чегарасини соддалаштирилган тартибда кесиб ўтишга рухсат беради. Шунингдек, доимий турар (дислокация) жойидан катта узоқликда самолётларга ёнилғи қуйиш имконини беради (қўшни мамлакатлар ҳудудида).

Бундан аввал Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим кучга кирди.

Томонлар техникани етказиб бериш, жанговар ўқув-машғулотларни ўтказиш ва ҳарбийларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик режасини тасдиқлашди.

Ўзбекистон ва АҚШ мудофаа идоралари қандай масалаларни муҳокама қилди

Ўзаро манфаатли ҳарбий-техникавий ҳамкорликни Тошкент ОДКБнинг бошқа давлатлар билан ҳам муваффақиятли олиб бормоқда: Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон учун халқаро майдонда ягона фронт бўлиб чиқиш мақсадга мувофиқ. Қозоғистон вектори ўзига хос хусусиятга эга.

Стратегик устуворликлар

Марказий Осиё ресурслари учун геосиёсий кураш давом этиши, минтақа ичидаги тарқоқлик ташқи ғаразли ўйинчиларга фақат қўл келиши мумкинлигини Ўзбекистон ва Қозоғистон англаб турибди.

Шунинг учун Тошкент ва Нур-Султон иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий соҳаларда ўзаро манфаатли шерикчиликка тўғри ва барқарор қизиқишни намоён қилмоқда.

Ўтган йилнинг ёзида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизовнинг Қозоғистон Республикасига ташрифи чоғида мудофаа соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.

Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон Мудофаа вазири этиб тайинланди

Ўзбек делегацияси Қозоғистон мудофаа вазирлиги объектлари билан танишди ва икки томонлама алоқаларнинг тарихида илк бор “Ерік дала" махсус тактик машғулотларда иштирок этишди.

Жавоб ташрифида Қозоғистон делегацияси Қўқондаги ҳарбий қисмга ташрифи ташкиллаштирилди. Бу ўзаро ишонч ортишининг белгиларидир.

Ўзбекистон ва Қозоғистон аста-секин минтақавий ҳарбий-сиёсий иттифоқ асосини ташкил этиши ва унинг ОДКБ доирасигача кенгайишини тахмин қилиш мумкин.

“Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг кўплаб масалалари бўйича позицияларимиз бир-бирига мос тушади. Ўзбекистон ва Қозоғистон кенг минтақамиздаги ишлар ҳолатига масъулиятни ҳис этади... Ўзбек халқи ҳақиқий дўсти ва биродарининг елкасини сезди”, -  деб таъкидлаганди президент Шавкат Мирзиёев.

Бироқ ОДКБда бошқа биродар халқлар ҳам бор. Блокдан ташқари ҳарбий доктрина геосиёсий ҳақиқатларни бекор қилмайди.

Бошқа томондан, февралда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Жозеф Вотел билан учрашув ўтказди, шунингдек, покистонлик ҳамкасбларни қабул қилди. Бундан ташқари Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Қуролли кучлари штаблари бошлиқларининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Покистон, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон ва АҚШ Марказий қўмондонлиги вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон Мудофаа вазири илк бор АҚШдаги ҳарбий ўқув машғулотларини кузатади

АҚШ томони ҳарбий ва ҳарбий-техника соҳасида, шунингдек, минтақада хавфсизликни таъминлаш борасидаги долзарб масалаларига ва Ўзбекистон-Америка мудофаа идоралари ўртасидаги келишувларга Ўзбекистон алоҳида эътибор қаратаётганини эътироф этди.

Бундан аввал Sputnik ўзбек ҳарбий хизматчилари АҚШнинг Кемп-Шелби ҳарбий базаси (Миссисипи штати)да ўтказилган “Жанубий зарба” машғулотларда иштирок этгани ҳақида хабар берганди.

Ўзбекистон билан дўстлик учун турли “куч марказлари”нинг геосиёсий кураши давом этмоқда.

Вақтнинг ультиматумига жавоб бериш

Жиддий геосиёсий ва иқтисодий шароитда Ўзбекистон Марказий Осиёда энг кучли деб ҳисобланган замонавий, мобил, яхши жиҳозланган ва самарали армияни яратди.

Жорий йилда республика мудофаа ҳаражатлари ЯИМнинг 4 фоиз, яъни 1,4 миллиард долларга етди.  Бошқа маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳар йили ҲСКга 4 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлайди.

Ўзбекистон армияни эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлар ва таҳдидларга (афғон йўналиши) тайёрлайди. Янги ташкилий-штат тузилмаси яратилди. Ўзбекистон армиясида 50 мингдан ортиқ ҳарбийлар хизмат қилади, улардан 40 минг пиёда қўшинлари.

Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўқув тревогаси бўйича кўтарилди

Еттита олий ҳарбий олийгоҳлар қўмондон кадрларнинг юқори тайёргарлик даражасини таъминлайди. Армия хизмат муддати бир йилгача қисқартирилган, профессионал армияга ўтиш курси танланган.  

Ўзбекистон ҳарбий доктринаси мудофаа характерига эга бўлиб, ҳарбий-сиёсий иттифоқларда иштирок этиш ва Ўзбекистон ҳудудида хорижий ҳарбий базаларни жойлаштиришни истисно қилади. Бошқа давлатлар билан самарали ҳарбий-сиёсий ҳамкорлик қилиш курси (кўп векторли курс)дан ҳаракат қилади.

Тошкент ва Москва ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик самарали ривожланмоқда: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Россиядан қурол-яроғ сотиб олиш ва ҳарбий тайёргарлик қўшма тадбирларида иштирок этишга манфаатдор.

Икки давлат мудофаа вазирлари Абдусалом Азизов ва Сергей Шойгу 2018 йил октябрь ойида ҳаво майдонидан биргаликда фойдаланиш тўғрисида битимни имзолашди.

Сергей Шойгу МДҲ мудофаа вазирлари нималарга келишишгани хусусида

Ҳозирча республикани ОДКБга қайтиш ҳақида гап йўқ, бироқ ҳақиқат юридик абстракциялардан кучлироқ. Хусусан, Ўзбекистон қурол-яроқни Россия ички нархларида сотиб олади. ОДКБ ва Божхона иттифоқидан ташқарида турган ҳолда бундай имтиёзларга эга бўлган МДҲнинг ягона мамлакатидир. Бундай катта маблағларни сезиларли даражада иқтисод қилиш ҳисобига 2020 йилгача қуролли кучлар модернизация қилиш имкониятини беради.

Объектив равишда фақат Россия Федерацияси Марказий Осиё минтақасига хавфсизлик кафолатларини бериши мумкин.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида муносабатлар 1999 йил декабрда имзоланган Стратегик шерикчилик тўғрисидаги шартнома ҳамда Иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги шартнома асосида тартибга солинади.

Вақт геосиёсий танловнинг тўғрилигини тасдиқлади.