ТОШКЕНТ, 10 апр - Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги аёл ва қизлар ўртасида шартнома бўйича ҳақиқий ҳарбий хизматга номзодларни саралаш учун танлов эълон қилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Номзодларга қўйилган асосий талаблар: олий ёки ўрта махсус тиббий маълумотга эгалиги тўғрисида дипломга эга бўлиши; бўйи 170 сантиметрдан кам бўлмаган, 18—22 ёшгача (олий маълумотли тор тиббий мутахассислар учун 28 ёшгача) бўлиши;
Шунингдек, жисмоний куч талаб қилувчи спорт турлари бўйича разрядга эга бўлганларга талаб алоҳида эканлиги таъкидланган.
Мурожаатлар 2019 йилнинг 20 апрель кунига қадар қабул қилинади, дейилади хабарда.