Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

© Минобороны РУзПервый день проверки войск Минобороны Узбекистана
Первый день проверки войск Минобороны Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кеча Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларининг жанговар шайлигини назоратдан ўтказиш мақсадида тўсатдан текширув бошланди.

ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

26 март кунидан Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларининг жанговар шайлигини назоратдан ўтказиш мақсадида тўсатдан текширув бошланди.

Войска Юго-западного особого военного округа Узбекистана подверглись внезапной проверке боеготовности. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қўшинлар жанговар шайлиги яна тўсатдан текширилди

Хабарда таъкидланишича, шу боис Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига кирувчи — Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Бухоро вилоятларининг автомобиль йўлларида 27, 28 ва 29 март кунлари ҳарбий техникалардан иборат калонналарнинг ҳаракатланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги раҳбарияти мамлакат фуқароларидан оғир юк машиналари ва жанговар техникалардан иборат колонналарнинг автомобиль йўллари орқали ҳаракатланиши вақтида кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳаракатланадиган колонналарга халақит бермасликни, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш ва йўл-патруль хизмати ходимларининг талабларини сўзсиз бажаришларини сўрайди.

Янгиликлар лентаси
0