Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон Мудофаа вазири этиб тайинланди

© Рамиз БахтияровБаходыр Курбанов
Баходыр Курбанов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан аввал Баҳодир Қурбонов Мудофаа вазири ўринбосари лавозимида бўлган.

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik.  Генерал-майор Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон Мудофаа вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Sputnik агентлигига Мудофаа вазирлигида хабар қилишди.

“Баҳодир Қурбонов мудофаа вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда тегишли фармон президент томонидан имзоланган”, - деди агентлик суҳбатдоши.

Письменные принадлежности - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматига янги раҳбар тайинланди

Баҳодир Қурбонов бундан аввал, 2018 йил февралидан Тошкент шаҳри, пойтахт ва Сирдарё вилоятлари ҳудудини ўз ичига олган Тошкент ҳарбий округи қўшинларига қўмондонлик қилган. 

Унгача 2015 йил декабридан пойтахт ИИББ раҳбари, Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган. 

Бундан аввал, Абдусалом Азизов Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланганлиги ҳақида хабар бергандик.

Янгиликлар лентаси
0