ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Мудофаа вазири лавозимида бўлган Абдусалом Азизов ДХХ раиси этиб тайинланди. Бу хабарни Sputnik агентлигига Мудофаа вазирлигида тасдиқлашди.
"Абдусалом Азизов Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда президент фармони имзоланган”, - деб маълум қилди агентлик суҳбатдоши.
2018 йил январь охирида Шавкат Мирзиёев МХХ раиси лавозимига, ташкилотга 1995 йилдан бери раҳбарлик қилиб келган Рустам Иноятов ўрнига Ихтиёр Абдуллаевни тайинлаганди.
Абдусалом Азизов 2017 йил сентябрь ойида Мудофаа вазири лавозимига тайинланганди.