Тошкентда “Ғалаба диктанти” акцияси ўтказилади

“Ғалаба диктанти” тарихий акцияси 22 мамлакатда ўтказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистон пойтахтида 7 май куни  “Ғалаба диктанти” тарихий акцияси ўтказилади. Бу ҳақда Тошкентдаги Россия фан ва маданият маркази матбуот хизмати хабар қилди.

Нукуслик диктатор иқрори: рус тилига қизиқиш, "ўлик жонлар" ва айёр тиниш белгиси

Тадбир Восит Воҳидов кўчаси, 53-уй манзилида маҳаллий вақт билан соат 14:00да бошланади. Тадбирда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш лозим. Натижалар ва ғолиблар исми 12 июнь куни диктантпобеды.рф сайтида эълон қилинади.

“Ғалаба диктанти” акцияси Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 74 йиллигини нишонлаш муносабати билан ўтказилади. Ушбу тадбир 22 мамлакатда, жумладан, Россия, Беларусь, Тожикистон, Германия, Исроил, Польшада ўтказилади.