ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистон пойтахтида 7 май куни “Ғалаба диктанти” тарихий акцияси ўтказилади. Бу ҳақда Тошкентдаги Россия фан ва маданият маркази матбуот хизмати хабар қилди.
Тадбир Восит Воҳидов кўчаси, 53-уй манзилида маҳаллий вақт билан соат 14:00да бошланади. Тадбирда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш лозим. Натижалар ва ғолиблар исми 12 июнь куни диктантпобеды.рф сайтида эълон қилинади.
“Ғалаба диктанти” акцияси Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 74 йиллигини нишонлаш муносабати билан ўтказилади. Ушбу тадбир 22 мамлакатда, жумладан, Россия, Беларусь, Тожикистон, Германия, Исроил, Польшада ўтказилади.