ИИВ вилоятлардан Тошкентга келаётган ҳайдовчиларни катта йўл ёпилгани ҳақида огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг энг катта автомобиль йўли ёпилгани боис, республиканинг бошқа вилоятларидан Тошкент шаҳрига келаётган автомобиллар тирбандлиги юзага келмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Ўзбекистоннинг энг катта автомобиль йўли ёпилди, деб хабар қилди ЎзА ахборот агентлиги.

Ўзбекистондаги илк пулли трасса Тошкент ва Самарқандни боғлайди

"Айни пайтда Тошкент шаҳри ва республикамизнинг 8 вилоятини ҳамда Қорақалпоғистон Республикасини боғловчи "Олмаота – Бишкек – Тошкент – Термиз" автомобиль йўли 865-километрининг Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудида жойлашган Яллама кўпригида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабли республикамизнинг бошқа вилоятларидан Тошкент шаҳрига келаётган автомобиллар тирбандлиги юзага келмоқда", - дейилади хабарда.

Тошкент вилояти ЙҲХБ хабарига кўра, "Олмаота – Бишкек–Тошкент – Термиз" автомобиль йўлининг 871-километрида жойлашган иккинчи даражали йўл орқали "Тошкент – Душанбе" йўлига ўтиб Тошкент шаҳрига етиб олиш мумкин.

Тошкент вилояти ЙҲХБ ҳайдовчилардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.