ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Москвада Марказий Осиёдан келган мигрантлар скинхед-қотилни ушлашиб, полицияга топширишди. Бу ҳақда Москва Тергов бошқармаси хабар қилди.
Дастлаб 55 ёшли Александр Голованов амалдор Карина Вартановани ўлдиради, бир неча кундан сўнг қозоғистонлик мигрантга пичоқ билан жароҳат етказади.
Жабрланган шахс оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.
Таъкидланишича, Голованов скинхед ҳаракатига аъзо бўлгани аниқланган ва ташқи кўриниши славян бўлмаган шахсларга ҳужум қилиш билан шуғулланган.
Сўроқ вақтда жиноятчи 2 апрель куни аёлга ҳужум қилиб, унга пичоқ билан жароҳат етказганини тан олди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, жиноятчида руҳий касаллик аломатлари бўлиши мумкин.
Ҳозир полиция маньяк ҳаракатларидан жабрланган шахсларни қидирмоқда.