Москвада мигрантлар скинхед-қотилни ушлашди

© Sputnik / Наталья СеливерстоваАвтомобиль Следственного комитета РФ
Автомобиль Следственного комитета РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий осиёлик мигрантлар пичоқ билан қуролланган шахсни қўлга олишди.

ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Москвада Марказий Осиёдан келган мигрантлар скинхед-қотилни ушлашиб, полицияга топширишди. Бу ҳақда Москва Тергов бошқармаси хабар қилди.

Автомобиль скорой медицинской помощи - Sputnik Ўзбекистон
Москва вилоятида мудҳиш автоҳалокат: 6 киши ҳалок бўлди

Дастлаб 55 ёшли Александр Голованов амалдор Карина Вартановани ўлдиради, бир неча кундан сўнг қозоғистонлик мигрантга пичоқ билан жароҳат етказади.

Жабрланган шахс оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.

Таъкидланишича, Голованов скинхед ҳаракатига аъзо бўлгани аниқланган ва ташқи кўриниши славян бўлмаган шахсларга ҳужум қилиш билан шуғулланган.

Сўроқ вақтда жиноятчи 2 апрель куни аёлга ҳужум қилиб, унга пичоқ билан жароҳат етказганини тан олди.

Дастлабки маълумотларга қараганда, жиноятчида руҳий касаллик аломатлари бўлиши мумкин.

Ҳозир полиция маньяк ҳаракатларидан жабрланган шахсларни қидирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0