Москва вилоятида мудҳиш автоҳалокат: 6 киши ҳалок бўлди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишАвтомобиль скорой медицинской помощи
Автомобиль скорой медицинской помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун эрталаб М-4 “Дон” йўлининг 65 километрида Mercedes ва Scania тўқнашди.

ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik. Бугун эрталаб Москва вилоятида М-4 “Дон” трассасида мудҳиш автоҳалокат содир бўлди: микроавтобус ва фура тўқнашиб кетди, бунинг оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. РИА Новости хабарига асосан.

ЙТҲда 8 ёшли қиз жароҳатланди, у оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от ОПАСНЫЙ ЖУРНАЛИСТ (@ruspress)

“ЙТҲ натижасида 6 киши ҳалок бўлди: 4 нафар эркак ва 2 нафар аёл. Икки киши жароҳат олди, улардан 8 ёшли қиз, у оғир жароҳатлар билан Домодедово шаҳрининг марказий шифохонага етказилди”, - деди Петрова.

Бугун эрталаб М-4 “Дон” йўлининг 65 километрида Mercedes ва Scania тўқнашди.

ЙТҲ жойида тезкор тергов гуруҳи иш олиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0