Мудофаа вазирлиги аёлларни ҳарбий хизматга таклиф қилади

Жисмоний куч талаб қилувчи спорт турлари бўйича разрядга эга бўлганларга талаб алоҳида эканлиги таъкидланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 апр - Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги аёл ва қизлар ўртасида шартнома бўйича ҳақиқий ҳарбий хизматга номзодларни саралаш учун танлов эълон қилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

Номзодларга қўйилган асосий талаблар: олий ёки ўрта махсус тиббий маълумотга эгалиги тўғрисида дипломга эга бўлиши; бўйи 170 сантиметрдан кам бўлмаган, 18—22 ёшгача (олий маълумотли тор тиббий мутахассислар учун 28 ёшгача) бўлиши;

Шунингдек, жисмоний куч талаб қилувчи спорт турлари бўйича разрядга эга бўлганларга талаб алоҳида эканлиги таъкидланган.

Мурожаатлар 2019 йилнинг 20 апрель кунига қадар қабул қилинади, дейилади хабарда.