Захарова Москвага танкларда кириб келишни ваъда қилган украиналик вазирга жавоб қайтарди

Украина Инфратузилма вазири Россия билан ягона транспорт майдонини яратиш тўғрисидаги ташаббусни изоҳлаб туриб, у “иттифоқдошлари билан бирга” танкларда Москвада албатта бўлишини маълум қилган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Москвага танкларда кириб келишни ваъда қилган Украина Инфратузилма вазири Владимир Омеляннинг баёнотига ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Захарова НАТОнинг Путин мурожаатномасига муносабатини “асабий” деб баҳолади

“Қадрли ўртоқ, “иттифоқдошларингиз билан бирга танкларда” бўладиган Москва Айдаҳо штатида жойлашган. Шундай экан, қўшиқ куйлаб, олға босинг!”, - дея ёзган Захарова Facebook᾽даги саҳифасида.

Аввалроқ Украина Инфратузилма вазири Владимир Омелян Россия билан ягона транспорт майдонини яратиш тўғрисидаги ташаббусни изоҳлаб туриб, у “иттифоқдошлари билан бирга” танкларда Москвада албатта бўлишини маълум қилган эди.