ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Москвага танкларда кириб келишни ваъда қилган Украина Инфратузилма вазири Владимир Омеляннинг баёнотига ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
“Қадрли ўртоқ, “иттифоқдошларингиз билан бирга танкларда” бўладиган Москва Айдаҳо штатида жойлашган. Шундай экан, қўшиқ куйлаб, олға босинг!”, - дея ёзган Захарова Facebook᾽даги саҳифасида.
Аввалроқ Украина Инфратузилма вазири Владимир Омелян Россия билан ягона транспорт майдонини яратиш тўғрисидаги ташаббусни изоҳлаб туриб, у “иттифоқдошлари билан бирга” танкларда Москвада албатта бўлишини маълум қилган эди.