Захарова НАТОнинг Путин мурожаатномасига муносабатини “асабий” деб баҳолади

Oбуна бўлиш
Кеча Россия президенти Владимир Путин Федерал йиғинга йўллаган йиллик мурожаатномасида АҚШ Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғридаги шартномани бузаётганини ҳақида тўхталиб ўтган эди.

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ўзининг Facebook᾽даги саҳифасида НАТОнинг Россия президенти Владимир Путиннинг Федерал йиғинга йўллаган мурожаатномасига бўлган муносабатини киноя билан изоҳлади.

Россия етакчиси Америка ядро қуроли Европада жойлаштирилса, Россия ҳам бунга мос жавоб қайтаришини маълум қилди. НАТО расмий вакилининг ўринбосари Пирс Казалет “Россиянинг иттифоқчиларини нишонга олиш таҳдиди ҳақидаги баёноти”ни мувофиқ келмайдиган деб атади. Шунингдек, НАТО янги қуролланиш пойгасини хоҳламаслигини қўшимча қилди, деб ёзади РИА Новости.

Ежегодное послание президента РФ В. Путина Федеральному Собранию - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Европада қурол жойлаштирса, Россия ўз ракеталарни АҚШга йўналтиради - Путин

“Нега дарров асабийлашиш керак. Роппа-роса бир йил олдин ғарбдаги шериклар энг янги турдаги қуроллар “рус мультиклари”дан қўрқмаса ҳам бўлади, бу барчаси Кремлнинг уйдурмаси, деб бир-бирига гал бермай маълум қилишганди. Энди эса бирдагина “объективда” эканликларини “тушуниб”,  ҳаттоки, у нимага бириктириб қўйилганини ҳам “фаҳмлай” бошлашдими?, - дея ёзган Захарова. – Наҳотки, НАТО кенгайтирилиши, АҚШнинг ракета қарши мудофаадан чиқиши, Америка ҳарбий қисмларининг Европада кўпайиши ва Ғарбнинг суверен давлатларнинг ички ишларига тез-тез аралашишидан кейин ҳам улар билан селфи тушишимизни ўйлашган бўлса”.

ТИВ расмий вакили Захарова президент Путин “шериклар агрессив ҳаракатлар” қилганда, унга жавоб мос равишда бўлиши ҳақида гапирганини эслатиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0