ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев 2019 йил май ойи охирларида Ўзбекистонда Қўшма комиссиянинг биринчи мажлисини ҳукумат раҳбарлари даражасида ўтказишга келишиб олишди.
Россия ҳукумати раҳбари матбуот хизматинининг маълум қилишича, томонлар 25 март куни телефон орқали мулоқот ўтказди.
Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев Ўзбекистон-Россия савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлигининг долзарб масалалари, шунингдек, икки давлат ҳукумат раҳбарлари даражасида 2019 йил май ойи охирларида Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган Қўшма комиссия мажлисига тайёргарликни муҳокама қилган.
Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасида Қўшма комиссия Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги музокаралар якуни бўйича 2018 йил октябрь ойида, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилган.