Арипов ва Медведев телефон орқали мулоқот ўтказди

© Sputnik / Екатерина Штукина Премьер-министр РФ Д. Медведев встретился с премьер-министром Узбекистана А. Ариповым
 Премьер-министр РФ Д. Медведев встретился с премьер-министром Узбекистана А. Ариповым  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2019 йил май ойи охирларида Қўшма комиссия мажлиси ҳукумат раҳбарлари даражасида ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев 2019 йил май ойи охирларида Ўзбекистонда Қўшма комиссиянинг биринчи мажлисини ҳукумат раҳбарлари даражасида ўтказишга келишиб олишди.

Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов и глава правительства РФ Дмитрий Медведев - Sputnik Ўзбекистон
Атомдан балиқчиликкача: Медведев ва Арипов Москвада нималарни муҳокама қилишди

Россия ҳукумати раҳбари матбуот хизматинининг маълум қилишича, томонлар 25 март куни телефон орқали мулоқот ўтказди.

Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев Ўзбекистон-Россия савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлигининг долзарб масалалари, шунингдек, икки давлат ҳукумат раҳбарлари даражасида 2019 йил май ойи охирларида Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган Қўшма комиссия мажлисига тайёргарликни муҳокама қилган.

Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасида Қўшма комиссия Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги музокаралар якуни бўйича 2018 йил октябрь ойида, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилган.

Янгиликлар лентаси
0