Атомдан балиқчиликкача: Медведев ва Арипов Москвада нималарни муҳокама қилишди

© Пресс-служба Правительства Российской ФедерацииПремьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов и глава правительства РФ Дмитрий Медведев
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов и глава правительства РФ Дмитрий Медведев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия делегациялари Москвада бўлиб ўтган 19-ҳукуматлараро қўшма комиссияси йиғилишида иштирок этдилар. Икки мамлакат бош вазирлари ҳамкорликнинг энг муҳим жабҳалари: АЭС қурилишидан тортибБ савдо ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликкача бўлган масалаларни муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистон Ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисида россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказди, деб хабар қилди РФ Вазирлар маҳкамаси матбуот-хизмати.

 Премьер-министр РФ Д. Медведев встретился с премьер-министром Узбекистана А. Ариповым  - Sputnik Ўзбекистон
Медведев ва Арипов Путиннинг Ўзбекистонга ташрифини муҳокама қилишди

Кенгайтирилган таркиб учрашуви олдидан бош вазирлар икки томонлама музокараларни ўтказдилар. Уларда шу жумладан, Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга октябр ойида режалаштирилган расмий ташрифига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар. Шундан сўнг мулоқот кенгайтирилган таркибда давом этди.

Россия Ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев ўз чиқишида икки мамлакат иқтисодий соҳадаги ҳамкорликда эришган муваффақият ҳақида тилга олди, ўзаро савдо ҳажми уч карра ортганини қайд этиб ўтди.

"Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг стратегик характерга эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда, биз ўзаро алоқаларнинг янги механизмини йўлга қўйишга келишдик - бу ҳукуматлар даражасидаги қўшма комиссия. Мана бугун биз бу комиссия йиғилишини биринчи марта ўтказмоқдамиз", - деб қайд этди Россия бош вазири, йиғилиш очилишида.

Медведевнинг сўзларига кўра, Россия Ўзбекистоннинг энг етакчи инвесторларидан бири бўлиб қолмоқда - республикага ҳар йили тикиладиган маблағлар 9 миллиард долларни ташкил этади.

 Премьер-министр РФ Д. Медведев встретился с премьер-министром Узбекистана А. Ариповым  - Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳукумати Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш лойиҳасини маъқуллади

"Ўзбекистон бугун ташқи сиёсатимизда бизнинг энг муҳим ва истиқболли ҳамкорларимиздан бири. Хусусан, кўпгина йўналишларда ўсиш потенциали кузатилмоқда. Бу саноат кооперацияси - авиация соҳасида, машина қурилишида, енгил саноат, фармацевтика ва тиббиёт соҳаларида улкан имкониятлар мавжуд. Умид қиламанки, ушбу ташаббусларнинг барчаси ҳаётга татбиқ этилади, ёки ҳеч бўлмаганда улар бўйича ишлар бошлаб юборилади. Ҳамкорликдаги энг муҳим лойиҳалардан бири - бу Ўзбекистон ҳудудида атом электр станциясининг қурилишидир. Бугун Ўзбекистонда АЭСни россия дизайни бўйича барпо этиш тўғрисида битим имзоланади. Майдончада тадықиқот ишлари бошлаб юборилган", - деди Россия ҳукумати раҳбари.

У шунингдек, яшил коридор тизими ва фитосанитар назорати соддалаштирилгани туфайли Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Россияга етказиб берилиши ҳажми отрганини қайд этди. Дмитрий Медведев мавжуд истиқболли соҳаларни ҳам санаб ўтди.

"Биз жуда тез ва муваффақиятли ҳамкорликни йўлга қўйишимиз мумкин бўлган йўналишларни қайд этиб ўтмоқчиман: бу аквакультура, яъни балиқчилик, шакар етказиб бериш, нон-булка маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва мева-сабзавотларни етказиб бериш. Келинглар, бу имкониятларни таҳлил қилиб чиқайлик", - деб таклиф киритди Россия Бош вазири.

Алишер Курманов - Председатель Комитета Олий Мажлиса Республики Узбекистан по вопросам международных отношений, внешних экономических связей, иностранных инвестициий и туризма - Sputnik Ўзбекистон
Курманов Россия-Ўзбекистон алоқаларининг ҳозирги ҳолатини аъло дея баҳолади

Иқтисодий ва ишлаб-чиқариш масалаларидан ташқари, у гуманитар ҳамкорлик масалалари борасида тўхталди ва Россиянинг олд олийгоҳлари билан Ўзбекистон олийгоҳлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини берди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон делегацияси раҳбари - ҳукумат раиси Абдулла Арипов Россия томонга илиқ қабул ва мазмунли кун тартиби учун миннатдорлик билдириб, Владимир Путиннинг Тошкентга расмий сафари олдидан ўтказиладиган қатор тадбирлар тўғрисида маълум қилди.

"Биз Россия томоннинг бизнинг комиссиямиз фаолиятига тааллуқли янги форматни ташкил этиш, шу жумладан тегишли йўналишлар бўйича гуруҳларни тузиш таклифини ижобий баҳолаймиз.

Бу савдо ҳамкорлигини, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги, ёқилғи-энергетика мажмуаси, машинасозлик, ахборот-коммуникация технологиялари, енгил, озиқ-овқат саноати, транспорт ва коммуникациялар соҳаларининг бундан кейинги ривожланишига ёрдам беради", - деб қайд этди Арипов.

Ўзбекистон Бош вазири Россия томонга Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун яшил коридорни ташкил этгани, шунингдек, енгил саноат маҳсулотлари баҳосини соддалаштириш учун қатор чораларни қабул қилгани учун миннатдорлик изҳор қилди.

"Умид қиламизки, келажакда чарм маҳсулотларига нисбатан ҳам шундай тамойиллар қўлланилади", - деб қайд этди у.

Бундан ташқари, Арипов Россия шакари импорти ҳажми кескин ортганлиги - фақат охирги йилда республика 300 минг тонна Россия шакарини харид қилгани ҳақида қайд этди.

Президент РФ Владимир Путин и президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев (слева) во время встречи на полях саммита Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) в китайском Циндао. - Sputnik Ўзбекистон
ШҲТ саммитида Мирзиёев ва Путин қандай масалаларни муҳокама қилишди

Музокара якунларига кўра, томонлар иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 19-мажлиси баённомасини имзоладилар, шунингдек, келгуси ҳамкорликдаги ишларни муҳокама қилдилар.

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан октябр ойида Тошкентга расмий ташриф билан боришни режалаштирмоқда. Икки давлат етакчиларининг охирги учрашуви Циндаода ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити доирасида бўлиб ўтган эди.

Янгиликлар лентаси
0