Ўзбекистонда халқаро кўпкари ўйинлари ўтказилади

Биринчиликни қўлга киритган чавандозга автомашина берилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Жомбой тумани, Қўнғирот маҳалласи ҳудудидаги Қорақасмоқ отчопарида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан 17 март куни халқаро кўпкари ўйинлари ўтказилади, деб хабар қилди Самарқанд ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Туркманистон президенти чавандозлар пойгасида ғолиб чиқиб Toyota Prado ютиб олди

Кўпкари мусобақасида республиканинг барча вилоятларидан ҳамда қўшни давлатлар: Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистондан 2 мингга яқин чавандозлар қатнашиши кутилмоқда.   

Биринчиликни қўлга киритган чавандозга автомашина берилади.

Шунингдек, ғолиб ва совриндор чавандозларни туя, от, хўкиз, пул мукофоти, телевизор, музлаткич, гилам ва бошқа қимматбаҳо совғалар кутмоқда.

"Барча чавандозларимизни мазкур миллий ўйинга таклиф қиламиз", - дейилади хабарда.